50 йил муқаддам Исроил Мисрга ҳаво орқали огоҳлантирувчи зарба бериб, Олти кунлик урушни бошлаган эди.

Исроил зирҳли машиналари. Синай яримороли. 1967 йил. Фото AP

1967 йилнинг 5 июнида Исроил Мисрга огоҳлантирувчи зарба бериб, араб қўшниларига қарши Олти кунлик урушни бошлаган эди. Олти кун давом этган ҳарбий ҳаракатларда Исроил Ғазо бўлгаси, Ўрдун дарёсининг ғарбий соҳили, Шарқий Қудс, Жавлон тепаликлари ва Синай ярим ороли устидан назорат назоратни қўлга олади. Натижада, ярим миллионга яқин фаластинлик ўз уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлишади.

«Газета.Ru» араб-исроил можароларининг бурилиш нуқтаси бўлган Олти кунлик урушнинг бориши ва оқибатлари ҳақида ҳикоя қилувчи материал эълон қилди. 

Душманлар қуршовида

1967 йилнинг 5 июнида Исроилнинг шу вақтгача турли ҳодисалар рўй бериб турган Миср ва Сурия билан чегарадош ҳудудларидаги можаролар қуролли қаршилик босқичига кўтарилди ва Олти кунлик уруш деб номланди. Унинг оқибатлари Исроилнинг минтақадаги ўрнини буткул ўзгартириб юборди: урушгача яҳудийлар мамлакати ҳануз мавжуд бўлиб турганининг ўзини кўпчилик мўъжиза ҳисоблаб келаётган эди.

Исроил мустақил яҳудийлар давлати бир томонлама тартибда 1948 йилнинг 15 майига ўтар кечаси эълон қилинган. Ўшандан бери мамлакат фактик жиҳатдан қуршов ҳолатида яшаб келган: уни қўшнилари бўлмиш араб давлатлари ўраб турар ва уларнинг умумий мақсади — Исроилни йўқ қилиш эди. Исроил мустақиллиги эълон қилинганидан бир неча соат ўтиб, қўшнилар — Ливан, Сурия, Иордания ва Мисрнинг қўшинлари унинг тўрт тарафидан бостириб кириб, биринчи араб-исроил урушини (1948–1949) бошлаб беришади.

1967 йилнинг ёзига келиб Исроилнинг араб қўшинлари ҳар жабҳада ундан устун эдилар: уларнинг ҳарбий аскарлари сони ҳам кўп эди, қурол-яроғи ҳам, хориждагиларнинг қўллови ҳам. Араб блоки давлатларида қурол-яроғ сони тезда ўса бошлади: бунга айниқса Яқин Шарқдаги иттифоқчиларига миллиардлаб долларга қурол етказиб турган СССР сабабчи эди. Буларнинг фонида Исроил ташқи қўлловни йўқотаётган эди: яҳудийлар давлатига қурол сотишнинг унинг энг йирик ҳамкори — АҚШ ҳам рад этади. Вашингтоннинг бу қарорга келишига сабаб, Исроилнинг 1956 йилги, «Сувайш кризиси» деб ном олган иккинчи араб-исроил урушида иштироки эди.