Кремль: Россия Форс кўрфази мамлакатлари ички ишига аралашмайди
Москва Форс кўрфази мамлакатларининг барчаси билан яхши муносабатларда бўлишдан манфаатдор, бироқ минтақанинг ички ишларига аралашмайди. РФ матбуот котиби Дмитрий Песков.
"Биз бошқа давлатларнинг ички ишларига аралаша олмаймиз, бу ҳолатда Форс кўрфази мамлакатларига… Россия, шубҳасиз, умуман Форс кўрфази мамлакатлари билан ҳамда арабларнинг таърифи билаан айтганда, кўрфаз мамлакатлари билан муносабатларни қадрлайди. Биласизми, инвестиция ҳамкорлиги ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик, ўзига хос соҳаларда ҳам ҳамкорлик амалга оширилмоқда", — деган Песков журналистларга.
"Биз ушбу яхши муносабатларни қўллаб-қувватлашдан, Форс кўрфазида мавжуд келишмовчиликлар ҳал этиладиган барқарор ва тинч муҳит бўлишидан манфаатдормиз", - деб қўшимча қилган РФ президенти матбуот котиби.
Шу билан бирга, Песков агар Қатар қийин аҳволга тушиб қолгудек бўлса, Россия унга ёрдам бера оладими ва Қатарнинг қамал қилиниши ОПЕКнинг нефть қазиб олиш битимига таъсир кўрсатиши эҳтимоли борми, деган саволни нотўғри деб атади. "Саволнинг биринчи қисмига жавоб бермайман, чунки уни нотўғри деб ҳисоблайман", — деган Песков ва бошқа саволга ўтган.
5 июнь, душанба куни араб дунёсининг йирик давлатлари орасида дипломатик можаро келиб чиқди. Баҳрайн, Саудия Арабистони, Миср ва БАА Қатар билан дипломатик ва консуллик муносабатларни узганини эълон қилди. Кейинчалик, минтақанинг бошқа давлатлари ҳам уларга қўшила бошлади.
Мавзуга оид
22:56 / 15.11.2024
Ҳамас корпуси Қатардан кетадими? Қайси давлатга?
23:32 / 14.11.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон 90+12-дақиқада гол ўтказиб, Қатарда мағлубиятга учради
11:16 / 14.11.2024
«Қатарга Осиё чемпиони сифатида қарамаслигимиз керак»
20:17 / 12.11.2024