Жаҳон | 19:16 / 06.06.2017
5059
1 дақиқада ўқилади

Apple Лондондаги терактни тергов қилишда ёрдам кўрсатмоқда

Фото: AP

Apple раҳбари Тим Кук унинг компанияси Лондондаги терактни тергов қилишда Буюк Британия ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қилаётганини маълум қилди. 

Кукнинг айтишича, корпорация ўз қурилмаларидаги маълумотларни Британия ҳукуматига тақдим қилмоқда. Кукнинг таъкидлашича, Apple агар ҳукумат қонунда кўзда тутилган барча жараёнларга риоя қилган бўлсагина, полициячиларга зарур маълумотларни бермоқда.

"Мен бунга тааллуқли тафсилотларни ошкор қилолмайман. Бироқ бизда маълумотлар бўлганда ва Британия ҳукумати қонунда белгиланган барча жараёнларни ўтган бўлса, биз нафақат маълумотни тақдим қилмоқдамиз, балки буни жуда тез амалга оширмоқдамиз", деб айтди Кук Bloomberg ахборот агентлиги. 

Лондондаги теракт 3 июнь куни кечки вақт содир этилган. Теракт оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, 50 га яқин киши жароҳат олган. 

Мавзуга оид