20:44 / 06.06.2017
5157

Парижда эркак полициячига болға билан ҳужум қилди

Фото: rte.ie

Париждаги Нотр Дам черкови ёнида номаълум эркак полиция зобитига ҳужум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. Эркак жавоб ўт очиш билан яраланган. Воқеа сабаблари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Полициядаги манбанинг маълум қилишича, эркак полициячига болға билан таҳдид қилган ва унга зарба берган. Оқибатда полициячи жароҳат олган. Эркак полициянинг бас қилиш ҳақидаги буйруғига бўйсунмагандан кейин, унга қарата ўқ узилган ва у кўкрак қафасидан жароҳат олган.  

Гувоҳларнинг айтишича, воқеадан кейин черковга келганлар уни оммавий равишда тарк этишга ҳаракат қилишгани сабаб тиқилинч ва саросима юзага келган. Бундан ташқари, баъзи гувоҳларнинг таъкидлашича, портлаш овозига ўхшаш иккита овоз янграган.  

Бошқа маълумотларга кўра, черковда 900 киши қолмоқда, уларга кўчага чиқишга рухсат берилмаяпти. Ҳудуд полициячилар томондан қуршаб олинган. Париж полицияси шаҳарликлардан воқеа жойига яқинлашмасликни сўраган.

Ушбу воқеа юзасидан Париж прокуратураси террорчилик моддаси бўйича иш очди.

Top