Жорж Клуни эгизак фарзандли бўлди
Америкалик актёр Жорж Клуни ва унинг турмуш ўртоғи Амал Клуни эгизакли бўлишди - ўғил ва қиз. Бу ҳақида BBC News актёрнинг вакили Стэн Розенфилд берган маълумотга асосланиб хабар берди.
Манбага кўра, жуфтлик ўз фарзандларига Элла ва Александр дея исм берган.
"Элла, Александр ва Амал - уларнинг бари соғ-саломат, бахтли ва ўзини яхши ҳис қилмоқда", - деди Розенфилд ва табассум билан "Жорж ўзига келгани ва бир неча кундан кейин сафга қайтиши"ни айтиб қўшимча қилди.
Актёрнинг турмуш ўртоғи Амал Клуни - асли ливанлик бўлган, Британияда фаолият юритувчи адвокат. Жуфтлик 2014 йилда Венецияда никоҳ тўйини ўтказган.
Таъкидлаш жоизки, 2017 йилнинг февралида Клуни кино оламига қўшган ҳиссаси учун нуфузли "Сезар" мукофотини қўлга киритган.
Мавзуга оид
17:26 / 08.11.2024
“Эмбрионлар қаровсиз қолиб кетди” — ЭКУ орқали фарзанд кутган аёллар алданди(ми?)
17:24 / 11.07.2024
«У вақт билан жангда устун келолмайди». Жорж Клуни Байденни президентлик пойгасидан чиқишга чақирди
09:51 / 01.06.2024
Ўзбекистонда тўрт ойда қанча эгизак туғилгани маълум қилинди
09:31 / 27.03.2024