Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари уйма-уй юриб, тушунтириш ишлари ўтказмоқда
«Ёнғинлар профилактикаси куни» тадбири доирасида, 7 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида, Тошкент шаҳар ҳудудида жойлашган аҳоли, ташкилотлар ва таълим муассасалари ўртасида ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларига риоя этиш тўғрисида кенг тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ матбуот хизмати хабар берди.
Тадбир доирасида Тошкент шаҳри худудида жойлашган 64 та маскан, бино ва иншоотларининг ёнғинга қарши ҳолати тўлиқ текширув ҳамда профилактик кўрикдан ўтказилиб, ишчи-хизматчилар билан тушунтириш ишлари ўтказилди.
Бу борада, худудида жойлашган аҳоли турар жойларининг ёнғинга қарши ҳолати, тегишли органлар вакиллари, маҳалла фаоллари билан биргаликда уйма-уй юриб, 3550та хонадонларида тушунтиришлар ўтказилиб, 5880 нафар фуқароларга йўл-йўриқ кўрсатиш ишлари олиб борилди.
Тадбир давомида ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган мулкчилик шаклидаги корхона-ташкилот, аҳоли турар кўп қаватли, шахсий турар жойларида ўтказилган текширувлар даврида 2100дан зиёд ёнғинга қарши камчиликлар аниқланиб, 1636та ёнғинга қарши камчиликлар жойида бартараф этилиб, аниқланган камчиликларни келиб чиқиши ва уларни бартараф этиш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида 11 марта муҳокама йиғилишлари ўтказилиб, 27 нафар фуқаро муҳокама қилиниб, уларнинг ёнғин хавфсизлиги масалаларида маъсулияти оширилди.
Аҳоли ўртасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини кенгроқ тарғиб этиш мақсадида, маҳалла, уй*жой мулкдорлар ширкатлари, корхона ва ташкилот, олий ва ўрта махсус, мактабгача таълим ҳамда даволаш муассасаларида 95 марта учрашувлар ўтказилиши ташкил этилиб, 3960 нафар ишчи-хизматчи ва фуқаролар билан хавфсизлик ҳамда ёнғин хавфсизлиги борасида суҳбат ва йўриқномалар ўтказилди.
Шуниндек, “Ўз уйингни ўзин асра” шиори остида қуйдагиларга алоҳида эътибор қаратилиши лозим,
-уй ва ишдан чиқишдан, тунги уйқу олдидан газ ва электр мосламаларни текшириб, уларни ўчиришни унутманг;
-ёш болаларни ёлғиз ва назоратсиз қолдирманг;
-ёнғин содир бўлган тақдирда, ёнғин жойини зудлик билан тарк этиб, “101” телефон рақамига қўнғироқ қилинг;
Жойларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар олдини олиш ҳар бир фуқаронинг ўз қўлида ҳисобланади.
Мавзуга оид
15:45 / 30.11.2023
ФВВ ва Адлия вазирлиги сохта «пожарний»лардан огоҳлантирди
08:02 / 23.11.2023
Профилактика инспекторларини тайинлаш жараёни ўзгартирилмоқда
09:59 / 31.05.2023
Профилактик ҳисобда турган шахслар доирасини қисқартириш режалаштириляпти
11:52 / 02.02.2023