Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда савдо марказлари ёнғин хавфсизлиги бўйича текширилмоқда
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳридаги савдо-кўнгилочар масканларида ёнғин хавфсизлиги ҳолати текширилди. Тадбирлар давомида объектлардаги техник воситалар ва хавфсизлик талабларига риоя этилиши кўздан кечирилди.
Фото: ФВВ
Профилактик ўрганишлар жараёнида автоматик ёнғин ўчириш тизимлари, автоматик ёнғин ҳақида хабар бериш воситалари, захира эвакуация йўлаклари, ёнғин ўчириш ички жўмраклари, «Чиқиш» электрон таблолари, шунингдек, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ва бошқа махсус инвентарларнинг мавжудлиги ҳамда ишчи ҳолати текширилди.
Мутасадди ташкилотлар томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.

Шу билан бирга, объектларнинг ишчи-ходимларига фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш, эвакуация қоидаларига риоя этиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан амалий йўриқномалар ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.
Мавзуга оид
09:34 / 05.02.2026
Тошкентда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермаган объектлар фаолияти тўхтатилмоқда
23:12 / 01.12.2025
Президент бинолар ташқи деворида кучли ёнувчан материалларни қўллашни тақиқлашни таклиф қилди
14:53 / 13.08.2025
Сурхондарёда ҳам заправкада портлаш рўй берди
19:34 / 01.08.2025