Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермаган объектлар фаолияти тўхтатилмоқда
Тошкент шаҳрида одамлар кўп тўпланиши мумкин бўлган масканларнинг ёнғин ва фавқулодда вазиятлар бўйича хавфсизлик талабларига мувофиқлиги текширилмоқда. Аниқланган камчиликлар бартараф этилмагунча айрим объектлар фаолияти вақтинча тўхтатилмоқда.
Фото: ФВББ
Тошкент шаҳар ҳудудида инсонлар кўп йиғилиши эҳтимоли юқори бўлган масканлар (бинолар)да фавқулодда вазиятлар, хусусан ёнғинлар содир бўлиши мумкин бўлган ҳолатларда белгиланган хавфсизлик талабларига риоя этилиши юзасидан профилактик ўрганишлар ўтказилди.
Ушбу ўрганишлар тегишли ҳамкор ташкилотлар масъулларидан ташкил топган махсус ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилди. Натижада аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилгунига қадар айрим объектларнинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Хусусан, куни кеча Учтепа тумани, Заргарлик кўчасида жойлашган кўнгилочар савдо мажмуасидаги болалар ўйингоҳида ёнғин хавфсизлиги талаблари қўпол равишда бузилгани ҳамда бу ҳолат инсонлар ҳаётига хавф солиши мумкинлиги қайд этилди. Шу сабаб, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунига қадар мазкур объект фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.
Айни пайтда иш фаолияти тўхтатилган объект томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда.
Мавзуга оид
17:12
Тошкент-Самарқанд пулли йўлини қуриш тендерида Хитой компанияси ғолиб бўлди
09:20
Тошкентдан Қорақалпоғистонгача “яшил” техникумлар ташкил этилади
17:44 / 26.05.2026
Ҳайит куни Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин
17:55 / 25.05.2026