Жаҳон | 17:32 / 07.06.2017
10555
2 дақиқада ўқилади

Теҳрондаги террорчилар йўқ қилинди, қурбонларнинг аниқ сони маълум

Теҳронда Эрон парламентига ҳужум қилган террорчилар бартараф этилди. Бу ҳақда Press TV хабар тарқатди.

Парламент биноси ва имом Хомейни мақбарасига уюштирилган ҳужумлар қурбонлари сони 12 нафарни ташкил қилди. Ушбу ислом республикаси Адлия вазирлиги маълумотига кўра, терактлар оқибатида жароҳатланганлар сони 39 нафарни ташкил қилди.

Жангариларнинг аниқ сони қанча эди?

Аёллар либосида бўлган 4 шахс парламент биносига кириб, ўт очган. Кўп ўтмасдан улардан бири ўзини портлатган. Эрон ИИВ яна бир жангари отишма бошланган вақтдаёқ ўлдирилганини маълум қилди. Жангарилардан икки нафари қўлга олинган

Шундай ҳужум Теҳрон жанубида, парламент биносидан 20 км масофада имом Хомейни мақбарасига ҳам уюштирилган: 4 жангари ҳужум қилган. Улардан бири, аёл экани айтилган худкуш дарвоза олдида ўзини портлатган, бир жангари отиб ташланган (унинг ёнида 8та қўл гранатаси ва 10та ўқдон бўлган), яна икки жангари қўлга олинган.

Қурбонлар сони қанча?
Парламент биносига ҳужум оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, яна 30га яқин киши жароҳатланган.

Мақбарага қилинган ҳужум вақтида камида икки киши ҳалок бўлиб, 10га яқин киши жароҳатланган.

Ушбу терактлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.

Мавзуга оид