Қирғизистон ШҲТ доирасида ташкилотнинг молиявий механизмларини ташкил этишни таклиф этмоқда
Қирғизистон бугун Остонада ўз ишини бошлайдиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида қатор ташаббуслар билан чиқишни режалаштирган. Хусусан, ташкилотнинг молиявий механизмларини ташкил этиш масаласини муҳокама қилиш шулар жумласидан. Бу ҳақда республика ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айимкан Кулукеева ТАСС агентлигига маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтажак анжуман якунида олий даражадаги учрашувнинг "асосий сиёсий ҳужжати" бўлиши кутилаётган декларацияни имзолаш кутилмоқда. У "мамлакатлар ўзаро ҳамкорлигининг барча соҳаларини қамраб олади". Декларацияда, Қирғизистон томонининг "қатор ташаббуслари акс этади".
"Масалан, Қирғизистон ШҲТга аъзо давлатларнинг умумий чегарасини абадий тинчлик ва дўстлик чегараларига айлантириш, ташкилотнинг молиявий механизмларини ташкил этиш масаласини муҳокама этишни давом эттириш ва ШҲТ йўлларини ривожлантириш дастурини қабул қилишни илгари сурмоқда", - деган Кулукеева.
Унинг айтишича, якуний ҳужжатда, ШҲТ иштирокчи давлатларининг энергетика соҳасида ўзаро фойдали ҳамкорликни давом эттириш бўйича "муҳим банд назарда тутилган".
"Саммит доирасида ШҲД давлат раҳбарлари Кенгашининг биргаликдаги қарори қабул қилинади, уларнинг энг муҳимларидан бири сифатида Покистон Ислом Республикаси ва Ҳиндистон Республикасига ташкилотнинг янги аъзоси мақомини бериш бўлади", - деб аниқлик киритган Кулукеева.
Шу билан, икки янги аъзонинг "сиёсий-иқтисодий, ресурс ва инссоний салоҳияти" эътиборга олинганда, ШҲТ "сайёра аҳолисининг 40 фоиздан ортиғини қамраб олувчи таъсирли трансконтинентал ташкилотга айланади".
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024