Жамият | 15:38 / 08.06.2017
9538
3 дақиқада ўқилади

O‘zLiDeP Президент фармонини муҳокама қилди

Тошкент шаҳрида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан қатор вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамкорлигида “Меҳнат бозори ривожида – давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Таъкидлаш ўринлики, тадбир Президентимизнинг “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланди.

Очиқ мулоқотда тегишли вазирлик ва идоралар, тижорат банклари вакиллари, тажрибали тадбиркорлар ва  ёшлар иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон иқтисодиётини ислоҳ қилиш ва диверсификациялаш, фаол инвестиция сиёсати юритиш ҳисобига иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизациялаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни рағбатлантириш асосида ҳар йили минглаб янги иш ўринлари яратилаётганлиги, бу ўз навбатида ўта долзарб муаммо ҳисобланган аҳоли, авваламбор ёшлар бандлигини таъминлаш имконини бераётганлиги алоҳида тилга олинди.

Бандлик масаласини ҳал қилишда, янги иш ўринларини ташкил этишда бундан кейин ҳам нодавлат, жумладан, хусусий сектор етакчи ўринни эгаллаши қайд этилди. Ушбу муҳим масаланинг ечими бевосита Ўзбекистонда тадбиркорликка кенг йўл очилиши, инвестицион ва бизнес муҳитнинг ривожланиб бориши билан бевосита боғлиқ эканлигига урғу берилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан фармондан кўзланган асосий мақсадлардан бири бу коллеж ҳамда олий ўқув юртларини битириб меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш масаласи эканлиги, уларнинг сони йилига 500 мингдан ортиқ кишини ташкил этиши ҳисобга олинса масаланинг қанчалик долзарб аҳамият касб этишига эътибор қаратилди.

Тадбир иштирокчилари қабул қилинган Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги этиб қайта ташкил қилинганлигини алоҳида эътироф этдилар.

Тадбирда соҳани ривожлантириш борасида илгари сурилаётган янги вазифалар тўғрисида ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди.

Очиқ мулоқот давомида тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари томонидан тадбиркор ва ёшларга мазкур ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмун-моҳияти ва унда белгиланган устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумотлар, кенг тушунчалар берилди.

Ўз навбатида, тадбир иштирокчилари ҳам ўзларини қизиқтирган саволлари ва таклифлари билан соҳа вакилларига мурожаат қилдилар, фикрлар билдирилди.

Мавзуга оид