Фан-техника | 15:32 / 08.06.2017
12596
1 дақиқада ўқилади

Porsche энг тажовузкор 911 купени тақдим этди

Porsche компанияси 911 Turbo S спорт купесининг махсус версиясини тақдим этди. Бренд матбуот хизматининг хабар беришича, машина Exclusive Series, деб номланди ва 500 нусхада чиқарилади. Автомобиль Европада яқин орада сотувга қўйилади. Янги версия бренднинг ҳозирги қаторидаги энг кучли купе бўлди.

Exclusive Series олтита цилиндрга эга 3,8 литрли бензинли двигателга эга. Унинг қуввати 607 от кучига баробар. Автомобиль соатига 100 километр тезликка 2,9 сонияда чиқиши мумкин. Максимал тезлик – соатига 330 км.

Автомобиль карбонли ён қисмлар ва 20 дюймли ғилдирак дисклари билан жиҳозланди. Шунингдек, модель янги орқа бампер, углерод толали антиқанот ва бошқа газ чиқариб ташлаш тизимига эга. Кузов тилла-сариқ рангга бўялди.

Мавзуга оид