Авто | 18:50
810
2 дақиқада ўқилади

Porsche янги 911 GT4 R пойга автомобилини тақдим этди

Porsche Motorsport 25 июнь куни афсонавий 911 платформасида қурилган GT4 тоифасидаги биринчи пойга машинаси бўлган 911 GT4 R’ни расман тақдим этди.

Фото: motortrend.com

Модел 718 Cayman асосидаги олдинги версияларни алмаштиради ва 2027 йилги мавсумда дебют қилади.

Янгиликнинг асосий хусусиятлари

  • Двигател: атмосферали 4,0 литрли 6 цилиндрли boxer, 520 от кучига (382 кВт) ва 470 Нм буровчи лаҳзага эга. Двигател 911 GT3 Cup’дан олинган ва 8750 айл/мин гача айланишга қодир. Муайян серия (Balance of Performance) талабларига қараб двигател қуввати созланади.

  • Трансмиссия: 6 поғонали секвентал қути, япроқли алмашлаб улагичлар ва 4 дискли пойга илашмаси билан.

  • Шасси ва аэро: кенгайтирилган йўл, 11 позицияли созланадиган орқа қанот, табиий композит толадан тайёрланган енгил кузов панеллари.

  • Электроника: интеграциялашган GPS ва батафсил таҳлил учун маълумотларни йиғиш тизимига эга замонавий 10,3 дюймли дисплей.

  • Оғирлиги: тахминан 1515 кг.

Янги GT4 R Cayman асосидаги ўтмишдошларига нисбатан сезиларли даражада яхшироқ динамик хусусиятлар, барқарорлик ва бошқарувни таклиф этади. Автомобил 911 моделининг таниқли силуэтини сақлаб қолади, аммо глобал GT4 қоидалари талабларига тўлиқ мослаштирилган.

АҚШда тавсия этилган нарх 375 минг долларни ташкил этади (етказиб беришни ҳисобга олган ҳолда). Европада бошланғич нархи 265 минг евродан бошланади.

«911 - бу тирик афсона. Янги GT4 R билан биз Porsche автоспортининг янги саҳифасини очиб, жамоаларга янада кучлироқ ва рақобатбардошроқ воситани таклиф этмоқдамиз», деб таъкидлади компания.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид