Жаҳон | 18:28 / 08.06.2017
6791
1 дақиқада ўқилади
ЖАРда кучли бўрон, ҳалок бўлганлар бор
Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун шаҳри қирғоқларига бўрон ёпирилди. Кучли шамол ва момақалдироқ натижасида соҳил бўйлаб ёнғинлар юз бермоқда, деб хабар қилди Bloomberg.
Кейптаун ва унга яқин туманларда чақмоқ чақиши туфайли юз берган ёнғинларда саккиз киши ҳалок бўлди. Найсна шаҳрида шифохона хавфсиз жойга кўчирилди ва бош магистраль ёпиб қўйилди.
«Кучли шамол сабаб олов шиддат билан тарқалмоқда», - деб хабар берган маҳаллий ОАВ.
ЖАР президенти Жейкоб Зума бўрон сабаб Дурбандаги халқаро анжуманда иштирок этмасликка қарор қилди.
Мавзуга оид
11:30
ЖАР Исроилга қарши геноцид бўйича ишни охиригача етказишга қарор қилди
09:14 / 06.08.2024
Филиппинда тропик бўронлар қурбонлари сони 48 кишига етди
08:32 / 06.08.2024
Ерда G3 синфидаги кучли магнит бўрони қайд этилди
14:40 / 05.08.2024