АҚШнинг энг йирик бешта IT-компанияси бир кун ичида 100 млрд доллар йўқотди
АҚШнинг технологик компаниялари "катта бешталиги" – Facebook, Amazon, Apple, Microsoft ва Alphabet компаниялари 9 июндаги савдолар натижаларига кўра кутилмаганда 100 млрд долларга арзонлашиб кетди.
Apple акциялари 774,86 млрд доллар капиталлашувга эга бўлган ҳолда 3,88 фоизга арзонлашди ва бир донаси нархи 148,98 долларни ташкил қилди. Alphabet акциялари 665,57 млрд долларлик капиталлашув билан 3,41 фоизга (бир акция нархи 949,83 доллар), Microsoft акциялари 539,61 млрд долларлик капиталлашув билан 2,27 фоизга (бир акция нархи 70,32 доллар), Amazon акциялари 467,7 млрд долларлик капиталлашув билан 3,16 фоизга (бир акция нархи 978,31 доллар) ва Facebook акциялари 438,07 млрд долларлик капиталлашув билан 3,3 фоизга (бир акция нархи 149,6 доллар) арзонлашиб кетди. Бу компаниялар акциялари умумий ҳисобда 97,65 млрд долларга арзонлашиб кетди.
The Bahnsen Group мутахассиси Дэвид Бансеннинг фикрича, бу компаниялар акциялари аввал "аслидан анча қиммат нархда сотиб олинган". Бу йўқотиш Apple учун 14 ой ичидаги энг катта йўқотиш бўлди, деб таъкидламоқда The New York Times нашри.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024