Жаҳон | 12:40 / 10.06.2017
10721
2 дақиқада ўқилади

Болгария президенти Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш тарафдори 

Фото: РИА "Новости"

Болгария президенти Румен Радевнинг баёнот беришича, у Россияга қарши санкцияларни бекор қилишни қўллаб-қувватлашга тайёр. Бироқ, шу билан бирга, у бу жараённи бошлаб бера олмайди. 

"Мен ушбу санкцияларни бекор қилиш бўйича ҳаракатларни бажонидил қўллаб-қувватлайман, аммо, шу нарса тушунарли бўлиши керакки, президент мустақил равишда бу ҳаракатларни бошлай олмайди", — деган Радев BTV телеканалига берган интервьюда.

Унинг қайд этишича, ЕИ механизми шундай тузилганки, унга аъзо бир мамлакат санкцияларни бекор қилиш жараёнини бошлаши мумкин. Эртами-кечми, бу юз беради, чунки ўзаро чеклов чоралари фақат зарар келтиради. 

Россия ва Ғарб мамлакатлаи ўртасидаги муносабатлар Қрим ва Украинадаги вазият туфайли ёмонлашди. 2014 йил июль охирида ЕИ ва АҚШ манзилли санкциялар қўллашни бошлаган бўлса, кейинчалик, булар Россия иқтисодиётининг бутун соҳаларига жорий этила бошланди. Бунга жавобан, Россия ҳам АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия ва Норвегияга қарши санкцияларни киритди.

Мавзуга оид