ОАВ: Трамп Буюк Британияга сафарини номаълум муддатга қолдирди
АҚШ президенти Дональд Трамп Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй билан телефон орқали мулоқотда Буюк Британияга сафари британияликлар томондан қўллаб-қувватланмагунча у ерга бормаслигини айтди. Бу ҳақда икки етакчи мулоқоти гувоҳи бўлган Мэйнинг маслаҳатчисига иқтибос келтирган ҳолда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Трамп Буюк Британияда унинг ташрифи сабабли катта кўламли норозиликлар бошланадиган бўлса, у ерга бормоқчи эмаслигини айтди. Таъкидланишича, Трамп шу тариқа ўзининг сафарини номаълум муддатга қолдирди.
Мэй маслаҳатчисининг айтишича, Трампнинг бу гаплари бош вазирни ажаблантирган.
Аввалроқ Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Трампнинг сафарини у билан Лондон мэри Содиқ Хон ўртасида ўзаро келишмовчилик борлигига қарамасдан қолдиришга сабаб кўрмаётганини айтганди.
Мавзуга оид
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
00:46 / 10.11.2024
Британияда одамларнинг ДНК маълумотларини сақлаб келган компания изсиз йўқолди
18:17 / 08.11.2024
АҚШ ортидан Британия ҳам Ўзбекистоннинг Uzstanex компаниясига қарши санкция киритди
22:11 / 07.11.2024