Жамият | 21:48 / 11.06.2017
10810
1 дақиқада ўқилади

Рафиқаси билан жанжаллашиб қолган хитойлик жаҳл устида автофалокат келтириб чиқарди

Хитойнинг Дунгуань ва Гуанчжоу шаҳарлари ўртасидаги йўлда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 8 киши жароҳат олди. Жароҳатланганларнинг барчаси шифохонага етказилган. Бу ҳақда CGTN телеканали хабар бермоқда.

Йўл-транспорт ҳодисасига эса рафиқаси билан жанжаллашиб қолган йўловчи сабаб бўлган. У кимдан аламини олишни билмай, жаҳл устида автобусни ағдаришдан бошқа чора топа олмаган: эркак рулга ёпишиб, уни жон-жаҳди билан четга буриши оқибатида автобус ағдарилиб кетган. 

Ушбу ҳолат тасвирланган видео телеканалнинг YouTube-каналида пайдо бўлган. Daily Mail нашрининг маълум қилишича, маҳаллий транспорт департаменти роликнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаган. У ерда воқеа 7 июнда юз бергани маълум қилинган. 

ЙТҲ сабабчиси қўлга олинган. Ушбу воқеани тергов қилиш билан терговчилар ва йўл полицияси шуғулланмоқда.

Мавзуга оид