Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жарима тўламаган ҳайдовчиларнинг машиналари жарима майдонларига олиб кетилмоқда
Тошкент шаҳрида видеокузатув мосламалари орқали қайд этилган қоидабузарликларни содир этган ва 60 кун давомида белгиланган жаримани тўламаган ҳайдовчиларнинг автоуловлари жарима майдонларига олиб кетилмоқда.
«Постда» нашри билдиришича, жорий йил 1 июнь ҳолатига кўра, 5 минг 627 та транспорт воситаси жарима майдонига қўйилган.
Маълум қилинишича, энг кўп қоидабузарлик (32 марта) содир этган Б.А. га тегишли «ВАЗ-2103» (давлат рақами белгиси 10 J 506 FA) машинаси ҳам айни пайтда жарима майдонида сақланмоқда.
21 марта қоидабузарлик содир этиб, жарима тўлашни пайсалга солган «Спарк» (давлат рақами белгиси 01 T 885 TA) автоуловини эса ушлаш чоралари кўрилмоқда.
ИИВ нашри қоида бузган ҳайдовчиларни 60 кундан ошмасдан жарималарни тўлашга ва йўл қоидаларига риоя этган ҳолда ҳаракатланишга чорлаган.
Мавзуга оид
10:39 / 11.03.2026
Тошкентда “Гелик”ни катта тезликда бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди
10:43 / 05.03.2026
Ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилганларни камералар аниқлайди
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
08:26 / 27.02.2026