Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкалик сенаторлар: Россияга қарши санкцияларни кучайтириш керак
Америкалик сенатор Линдси Грэмнинг маълум қилишича, демократлар ва республикачилар Россияга нисбатан санкцияларни кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини тақдим этиш ниятида. Бу ҳақда Politico хабар бермоқда.
Нашр маълумотига кўра, Демократик партия вакиллари АҚШ президенти Дональд Трампга амалдаги санкцияларни енгиллаштиришни қонуний асосда тақиқлаб қўйишни исташмоқда. «Агарда Трамп қонун лойиҳасини имзоламаса ва Россияни жазоламаса, у демократияга хиёнат қилади», - деган Грэм.
Бир неча кун аввал Оқ уй вакили Сара Сандерс Америка президенти маъмурияти “Россияга қарши санкцияларни Украина инқирози ҳал этилмагунга қадар сақлаш ниятида” эканини маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
10:03 / 11.07.2026
Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди
09:19 / 11.07.2026
Россия Азов-Дон канали орқали кемалар ҳаракатини чеклади
08:50 / 11.07.2026