Жаҳон | 22:31 / 12.06.2017
9636
1 дақиқада ўқилади

"Қўшиқчи"-учувчи халқаро аэропорт фаолиятини тўхтатиб қўйди

Аргентинада учувчи самолёт кабинасида парвоз вақтида қўшиқ куйлаши билан Буэнос-Айрес халқаро аэропорти диспетчерлик хизматининг самолётлар билан алоқа қилишига халақит қилди. Бу ҳақда Univision нашри хабар бермоқда

Учувчи иш ўрнида қўшиқ куйлаётиб диспетчерлик хизмати билан алоқани ўчириб қўйишни унутган ва шу тариқа алоқа частотасида шовқинлар келтириб чиқарган. Учувчининг нола қилиши 15 дақиқа давом этган.  

Учувчи пуэрто-риколик қўшиқчининг ашуласини куйлаган. Унинг қўшиқ куйлаши аудиоёзуви маҳаллий телеканаллар томондан тарқатилган.

Таъкидланишича, минглаб одамлар учувчи қўшиқ куйлаётгани ва унинг матнини унутиб, сўкинаётганини эшитишган. Учувчи уни бошқалар эшитаётганини англагач, дарҳол узр сўраган. 

Учувчи ишлайдиган компания вакиллари "у буни ёмон ниятда амалга оширмаганини" маълум қилишган.

Мавзуга оид