Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Париждаги ресторанлардан бирига ёнувчи аралашмали шиша идиш улоқтирилди
Парижнинг шимолий қисмида номаълум шахслар ресторан ичига ёнувчи аралашмали шиша идиш улоқтиришлари оқибатида у ерда ёнғин чиққан. Бу ҳақда полициядаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Le Figaro нашри хабар бермоқда.
Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келишган. Ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлинган, бироқ унинг оқибатида ресторан жойлашган 5 қаватли бинодаги одамлар жароҳат олганлар.
"Айни вақтда икки киши оғир аҳволда Сан-Луи шифохонасига юборилган, яна 10 киши, жумладан 6 полициячи енгил жароҳат олган", деб маълум қилган ўт ўчириш хизмати вакили.
Ҳозирча ушбу воқеанинг расмий версияси йўқ, бироқ унга сабаблардан бири сифатида ресторанни тунашга уриниш бўлгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
15:43 / 31.05.2026
Парижда «ПСЖ» фанатлари тартибсизлик келтириб чиқарди – фотолар
12:39 / 23.05.2026
Қозоғистонда мактаб битирув кечаларини ресторан ва кафеларда ўтказиш тақиқланди
23:08 / 21.05.2026
Париж Фаластин халқига фахрий фуқаролик бермоқчи
08:32 / 21.05.2026