Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла президенти мухолифатни террорчи болаларни тайёрлашда айблади
Венесуэла президенти Николас Мадуронинг маълум қилишича, мухолифат болаларни террорчилик гуруҳлари учун машқ қилдирмоқда. Давлат раҳбари ўз рақибларига таъсир кўрсатиш мақсадида Рим папаси Францискка мурожаат қилмоқчи. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди.
- Мен Францискка мурожаат қилмоқчиман. У бизга зўравонликни тўхтатишда ёрдам бериши лозим, - дея маълум қилди Мадуро миллий телевидениеда чиқиш қилиб.
Ватинканга ёрдам сўраб можарода қатнашаётган ҳар икки томон мурожаат қилган, бироқ католик черков вакиллари билан музокаралар ўтган йилнинг кузида ҳеч қандай натижа келтирмади.
Шу билан бирга, венесуэлалик диний ҳамжамият вакиллари мухолифатни қўллаб-қувватлашмоқда. Уларнинг фикрича, Мадурони сайловлардан сўнг конституцияни қайта ёзиш борасидаги режалари ҳукуматни ўз қўлига тўплашга қаратилган ҳаракатдир.
Мавзуга оид
08:55 / 07.07.2026
Венесуэладаги офат: қурбонлар сони ортиб бормоқда
08:28 / 02.07.2026
Венесуэлада етти кунлик мотам эълон қилинди
15:38 / 01.07.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
08:55 / 30.06.2026