24 соатлик муҳлат: «МЮ»дан Моратанинг трансфери бўйича «якуний юриш»
«Манчестер Юнайтед» «Реал»га Альваро Моратанинг трансфери бўйича таклиф жўнатди. Бу ҳақда футболчининг агенти Хуанма Лопес маълум қилган.
«Манчестер Юнайтед» – жозибадор клуб. Бу биз учун жуда қизиқарли вариант. «Реал»га жуда муҳим таклиф келиб тушди, энди бир қарорга келиш керак. Мен бундан ортиқ гап айта олмайман.
Айтишим мумкинки, бу вақтгача «Реал» Мората бўйича «Милан» билан музокра олиб борган, аммо уларнинг таклифи қониқарли бўлмаганди», – дея агентнинг сўзларини келтирган Sky Sports.
Cadena SER манбаси берган маълумотга кўра эса, «Манчестер Юнайтед» Мората учун 80 миллион евро таклиф этмоқда ва 24 соат ичида жавоб берилишини кутмоқда. Манчестерликлар 24 соат ичида ушбу трансферни ҳал қилишни истамоқда.
Man United are set to complete the signing of Álvaro Morata within 24 hours. The fee is believed to be around €75-80m (Source: Cadena SER) pic.twitter.com/I9iJyDTCta
— Transfer News Live (@DeadlineDayLive) June 13, 2017
Бундан аввалги хабарларда, «Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Альваро Мората билан телефон орқали гаплашгани ва уни ўз жамоасига келишга кўндиргани ҳақида айтилганди.
Якунланган мавсумда 24 ёшли Мората Испания чемпионатининг 26 учрашувида иштирок этиб, 15 гол урган.
Мората «Манчестер Юнайтед»га ўтиши ҳақидаги хабарга «лайк» босди
Мавзуга оид
12:56 / 22.09.2024
«Реал»да яна бир жароҳат, «МЮ»да омадсизлик. Кун ўйинлари
12:27 / 18.09.2024
«Реал»да янги юлдуз порлади, «Бавария» 9 та гол урди. ЕЧЛда кун ўйинлари
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
12:33 / 15.09.2024