Ирландия бош вазири истеъфога кетишини эълон қилди
Ирландия бош вазири Энда Кенни истеъфога кетишини эълон қилди. У бу ҳақда 13 июнда Ирландия парламенти депутатлар палатаси – Дойл минбаридан маълум қилди.
Кенни қисқа нутқида Мейо графлигидан унга овоз берганлар ва бутун Ирландия фуқароларига миннатдорчилик билдирди. "Ўз партиямга 15 йил ва Ирландия вазирлар маҳкамасига 6 йил бошчилик қилиш менга берилган имтиёз бўлди. Мен ҳамма ишни ҳам рисоладагидек қилмаганини англаган биринчи кишиман. Бироқ рост-рўй айтишим мумкинки, менинг ҳаракатларим Ирландия фуқаролари манфаатига хизмат қилишига ишонч ҳамиша менга туртки берган", деб айтди Кенни.
Кенни Ирландия республикаси президенти қароргоҳига бориб, президент Майкл Хиггинсга истеъфога кетиши сўралган аризани топширади.
Ҳукмрон партия "Фине гэл" ("Бирлашган ирландлар") етакчиси ва бош вазир Кенни истъефога кетиши истагини 17 май куни билдирганди. 2 май куни партия ичидаги сайловларда Лео Варадкар ғолиб бўлган ва партиянинг янги етакчисига айланган. Энди у Ирландия тарихидаги 14-бош вазир бўлишга барча имкониятларга эга. Янги бош вазир лавозимига номзодлар учун депутатлар овоз бериши 14 июнда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
22:10 / 24.10.2024
ЕИда LinkedIn ижтимоий тармоғи 310 млн евро жаримага тортилди
20:08 / 19.10.2024
Япониялик эркак бош вазир қароргоҳига бостириб киришга уринди
20:12 / 27.09.2024
Япония ҳукмрон партиясига янги етакчи тайинланди
23:18 / 06.09.2024