Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар ер юзида ёғингарчилик кўпайишидан огоҳлантиришди
Фото: Fotolia
Америкалик олимлар глобал исиш жараёнида Ернинг тропик минтақаларида ёғингарчиликнинг кўпайиши ҳақида маълум қилишди. Nature Communications'да шу ҳақидаги мақола тақдим этилди.
Олимларнинг фикрича, мавжуд иқлим моделларида келгусида ёғадиган ёғинлар сони берилган. Бу моделларда атмосферадаги иссиқликни ўзига тортувчи тропик булутларнинг қисқариши инобатга олинмаган.
Глобал исиш таъсири остида бундай булутлар камаяди. Ер юзида ҳарорат ошганда ҳаво оқимларининг глобал силжиши рўй беради ва бу тропик булутларнинг камайишига олиб келади.
Олимлар иқлим моделларига боғлиқ барча маълумотларни ўрганиб чиқишди. Маълум бўлишича, уларнинг аксариятида ҳарорат исиши натижасида ёғинларнинг кўпайиши инобатга олинмаган.
Олимларнинг сўзларига кўра, улар янги параметрлар ёрдамида иқлим моделларини янада такомиллаштиришади.
Мавзуга оид
08:25
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 28 даражагача кўтарилиши мумкин
14:24 / 16.03.2026
Наврўзолди об-ҳаво прогнози
01:56 / 16.03.2026
Олимлар инфаркт ва об-ҳаво орасида боғлиқлик борлигини аниқлашди
16:10 / 11.03.2026