Жаҳон | 18:31 / 13.06.2017
9180
1 дақиқада ўқилади

Порошенко эртага Донбассга боради

Украина президенти Пётр Порошенко чоршанба, 14 июнь куни Донбассга боради. Бу ҳақда Украина куч маҳкамасининг ҳарбий амалиёт бўйича матбуот маркази хабар берди.

«2017 йилнинг 14 июнь куни Украина президенти Пётр Порошенко Донецк вилоятига амалий ташриф боради», - дейилади матбуот марказининг Facebook’даги хабарида.

Аввалроқ Порошенко Донбасс конлари устидан назоратни қайтариши ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид