Прокуратура Роналдуни яна безовта қилмоқда. 5 йиллик қамоқ хавфи бор
Криштиану Роналду солиқларни тўлашдан бўйин товлашда айбланди. Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчисига нисбатан тегишли даъво аризаси Испания прокуратураси томонидан тақдим этилган, деб хабар бермоқда Евроньюс.
Прокуратура маълумотига кўра, португалиялик 2011 ва 2014 йиллар оралиғида давлат хазинасига 14,7 миллион евро миқдорида маблағ тўламаган. Прокуратура баёнотида айтилишича, Роналду «2010 йилда яратилган ташкилотдан Испанияда ўз даромадларини яшириш мақсадида атайин фойдаланган».
Умумий ҳисобда футболчи молиявий найрангларнинг тўрт ҳолатида айбланмоқда. У бир йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
2017 йил давомида испан нашрлари Роналдуга 8 миллион евролик солиқни тўламагани учун 12 ойлик қамоқ жазоси таҳдид қилаётгани ҳақида ёзишганди. Кейинроқ португалиялик футболчи кўнгилли равишда 6 миллион евро тўлаб бергани ва иш ёпилгани маълум қилинди.
Мавзуга оид
10:01 / 10.11.2024
Винида яна ҳет-трик, лекин Мадридда даҳшатли муаммолар
00:08 / 07.11.2024
«Реал» ўз йўлига тушиб олиши учун ҳал қилиниши керак бўлган 6 масала
13:17 / 06.11.2024
ЕЧЛда сенсациялар куни. «Реал» ва «Сити» ютқазди
12:52 / 27.10.2024