Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой қора туйнукларни ўрганиш мақсадида коинотга телескоп учирди
Хитой қаттиқ рентген нурлари шароитларида ишлай оладиган махсус телескоп яратди. Телескоп пульсар ва қора туйнукларни ўрганишда қўлланади.
Телескоп "Чанчжэн-4B" ракетаси томондан фазога олиб чиқилди. Ракета Ганьсу вилоятидаги Цзюцюан космодромидан учирилган.
Телескопнинг оғирлиги 2,5 тоннани ташкил қилади ва айни вақтда 55 км баландликда қолмоқда.
Хитойлик олимлар телескоп энг яхши ускуналар билан жиҳозлангани ва бошқа давлатлар сунъий йўлдошларига нисбатан, каттароқ аниқлаш ва кузатиш ҳудудига эгалигини айтишган. Мутахассислар телескоп ёрдамида қора туйнуклар ривожланиши қандай юз беришини ҳамда нейтрон юлдузлардаги магнит майдонларни ўрганишмоқчи.
Телескоп бажариши керак бўлган асосий вазифалар сифатида магнит майдон ривожланиши жараёни, гравитацион тўлқинлар табиати ва нейтрон юлдузларнинг коинот навигациясида қўлланишини ўрганиш айтилган.
Мавзуга оид
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
17:52 / 10.07.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойдаги фожиали ҳодисалар юзасидан Си Жинпингга ҳамдардлик йўллади
17:31 / 10.07.2026
Хитой муваффақиятли ракета парвозидан кейин унинг бустерини қайтариб олди
11:50 / 10.07.2026