Жаҳон | 20:54 / 15.06.2017
9554
1 дақиқада ўқилади

Хитойда болалар боғчаси ёнидаги портлашда 9 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг шарқидаги Цзянсу вилоятидаги болалар боғчаларидан бири ёнида юз берган портлаш оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 66 киши жароҳат олди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда

Воқеа маҳаллий вақт билан соат 16:50да Сюйчжоу шаҳридаги Фэн уездида содир бўлган. Портлаш болалар боғчадан кетаётган ва катталар уларни кутиб олаётган вақтда юз берган. Интернетда жойлаштирилган видеороликлардан портлашдан жароҳат олган болалар ва катталарни кўриш мумкин.

Маҳаллий ҳукумат вакилларининг маълум қилишича, 2 киши портлашдан кейиноқ, қолган қурбонлар эса тиббий ёрдам кўрсатиш вақтида ҳалок бўлганлар.

Барча жароҳатланганлар шифохонага етказилганлар, улардан 9 нафарининг аҳволи оғир дея баҳоланган.

Полиция воқеа сабабларини тергов қила бошлади.

Мавзуга оид