Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукусда электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Нукусда электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқишга мўлжалланган Nukuselectroapparat МЧЖ ишга тушмоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 июнда "Нукус шаҳрида электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Қарор Қорақалпоғистон Республикасида замонавий энергосамарали ускуналарни ишлаб чиқариш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларнинг кейинги локализациясига доир ишлаб чиқариш қувватларини яратиш мақсадида қабул қилинган.
Корхонанинг устав капитали 8 миллион долларни ташкил қилади.
Tanotrade AG компанияси (Швейцария)нинг улуши - 80 фоиз, Тоshelectroapparat МЧЖ улуши эса - 20 фоиз.
Ўзбекистон Президенти Nukuselectroapparat МЧЖга солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этди.
Мавзуга оид
14:08 / 02.03.2026
Айрим ҳудудлар аҳолисига боғча пули камайтириб берилади
09:24 / 13.02.2026
Тошкент, Янги Тошкент ва Нукусда креатив парклар ташкил этилади
20:22 / 07.12.2025
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди
22:13 / 26.11.2025