Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин иккинчи набираси дунёга келганини айтди
Фото: РИА "Новости"
Россия президенти Владимир Путин фарзандлари сиёсатга аралашмаслиги ва Москвада оддий ҳаёт кечиришлари ҳақида айтиб берди.
"Менинг фарзандларим, қизларим, барча миш-мишларга қарамай, шу ерда, Россияда, Москвада яшайди. Набираларим ҳам бор. Улар ҳам оддий ҳаёт кечиришади. Қизларим илм-фан, таълим билан шуғулланади. Ҳеч қандай сиёсатга аралашишмайди, оддий ҳаёт кечиришади", - дея таъкидлаб ўтди Путин тўғридан-тўғри мулоқот давомида.
"Набираларга келадиган бўлсак, бири болалар боғчасига ҳам боради", - дея қайд этиб ўтди у набиралари ҳақидаги саволга жавоб бераркан.
"Биласизми гап нимада, мен, улар қандайдир “шаҳзодалар” бўлиб вояга етишларини истамайман, мен, улар оддий кишилар бўлиб ўсишларини хоҳлайман. Бунинг учун уларга болалар жамоасидаги оддий мулоқот талаб этилади", - дея қўшимча қилиб ўтди Путин.
Унинг сўзларига кўра, набиралари исмини айтадиган бўлса, уларни “тинч қўйишмайди”.
Мавзуга оид
21:09 / 13.05.2026
Россиядаги фабрикада ўзбекистонлик ва бангладешлик ишчилар муштлашди
09:07 / 13.05.2026
Донбасс масаласи бўйича Трампнинг баёноти эълон қилинди
14:09 / 12.05.2026
Россия уч кунлик сулҳдан кейин Украинага ҳужумларни яна бошлади
09:13 / 12.05.2026