Спорт | 22:58 / 15.06.2017
31696
2 дақиқада ўқилади

Футбол мухлислари Абдулазиз Комиловга шикоят қилишди

Ташқи ишлар вазирининг мамлакат фуқаролари билан 2017 йил 5 июль куни тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиши тўғрисида ТИВ интернет-ресурсларида 2017 йил 8 июнда эълон қилинган хабардан сўнг, Вазирликка Виртуал қабулхона, muloqot@tiv.uz электрон манзили, ТИВнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси, Телеграм мессенжеридаги канали орқали хатлар кела бошлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, келиб тушган мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатдики, уларнинг асосий қисми қуйидаги масалаларга тегишли:

- ҳужжатсиз ва молиявий таъминотсиз қолган хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг ватанга қайтишлари;
- ота-оналари хорижда яшириниб юрган болаларни боқиш учун алимент ундириш;
- Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетган ота-оналарни излаш;
- бошқа давлатларда судланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш;
- ватандан йироқда вафот этган фуқаролар жасадини қайтариш;
- хорижга чиқишда ёрдам бериш;
- Ўзбекистон фуқаролигидан чиқиш;
- ТИВ тизимига ишга жойлашиш.

Мамлакатнинг ташқи сиёсий фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича ҳам анчагина мурожаатлар келиб тушган. Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан муносабатлари, жумладан, ташқи чегаралар делимитацияси ва демаркациясининг боришига оид мавзулар кўпроқ қизиқиш уйғотмоқда.

“Барча мурожаатлар рўйхатдан ўтказилиб, ТИВ раҳбарига маълум қилинмоқда ва унинг шахсий назоратига олинмоқда. Ўрнатилган тартибда кўриб чиқилгач, фуқароларга расмий жавоблар ва тегишли изоҳлар берилади”, дейилади вазирлик берган ахборотда.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасининг сўнгги халқаро ўйинлари натижаларидан ранжиган футбол мухлислари номидан тушган мурожаат ҳақида ҳам ташқи ишлар вазири хабардор қилинган.

Мавзуга оид