Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги болалар боғчаси ёнида юз берган портлаш бўйича гумонланувчи шахси ўрнатилди
Хитой полицияси Цзянсу вилоятидаги болалар боғчаси яқинида юз берган портлашни жиноят сифатида таснифлади ва уни содир этишда гумонланувчи шахсини ўрнатди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
15 июнда маҳаллий вақт билан соат 16:50 да юз берган портлаш оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 60 дан кўпроқ одам жароҳат олди. Хитойнинг жамоат хавфсизлиги вазири Го Шэнкунь вазирликнинг қўмондонлик марказига портлашнинг тергов қилинишига шахсан бошчилик қилиш учун келди. Воқеа жойига вазир ўринбосари Хуан Мин бошчилигидаги ишчи гуруҳ йўл олган.
Ахборот агентлигининг маълум қилишича, жамоат хавфсизлиги вазирлиги текширув ўтказгач, воқеани жиноят сифатида таснифлаган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳозирча портлаш сабабини айтишмаяпти. ОАВда аввалроқ воқеа болалар боғчасига кираверишда жойлашган тамаддихонада газ портлаши оқибатида юз берган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар пайдо бўлганди. Шу муносабат билан ҳукумат томондан ишлаб чиқариш объектларини хавфсизликка текширишга кўрсатма берилган.
Аввалроқ "Синьхуа" ахборот агентлиги портлаш болалар уйларига қайтаётганларида юз берганини маълум қилганди. Бироқ энди болалар ва тарбиячилардан бирортаси жабрланмагани, улар портлаш вақтида машғулотларда бўлишгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026