Назарбоев глобал криптовалюта яратишни таклиф қилди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Х-Остона иқтисодий форумида халқаро криптовалюта яратиш вақти келганини маълум қилди.
«Халқаро ҳисоб-китоб бирлигини жорий этиш ҳақидаги масалани жиддий кўриб чиқиш вақти келди. У дунёни валюта урушлари, савдо муносабатларидаги англашилмовчиликлар, чайқовчиликдан қутқаради, бозордаги ўзгаришлар эҳтимолини пасайтиради», - деди у.
Назарбоевнинг ишонч билдиришича, бундай валюта «эмиссиянинг оддий транспарант механизмига эга бўлиши керак, у ўзининг истеъмолчилари назоратида» туриши керак.
«Рақамлаштириш, блокчейн каби технологиялар ривожини эътиборга олсак, бундай ҳисоб-китоб бирлигини криптовалюта кўринишида яратиш мумкин. Муҳими, у аниқ активлар орқали таъминлашга асосланган бўлиши лозим», - дея қўшимча қилиб ўтди у.
Қозоғистон президентининг таъкидлашича, глобал валютани марказий банклар ўртасида келишувни, масалан, БМТнинг махсус ташкил этилган қўмитасида жорий этиш орқали яратиш мумкин.
«(Ушбу ташкилотда – таҳ.) барча давлатларнинг тенг ҳуқуқли, адолатли ваколатхоналари ва унинг миссиялари бўлиши керак. Масала, албатта, оддий эмас. Биз мулоқот қилишимиз ва унинг ечимини топишимиз керак», - дея хулоса қилди Назарбоев.
Мавзуга оид
22:59 / 24.09.2024
Манғистов-Нукус йўналишида ҳаракатланаётган поездда ёнғин юз берди
21:24 / 24.09.2024
Россия хавфсизлик кучлари Украинага қарши урушдан бош тортган ҳарбийни Қозоғистондан ўғирлаб кетди
18:31 / 23.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёда 10 та гидропост ташкил қилади
20:09 / 20.09.2024