Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Учтепада ташкил этиладиган технопарк лойиҳаси билан танишди
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги собиқ «Signal» заводи таркибида ташкил этиладиган технопарк лойиҳаси билан танишди.
ЎзА маълумотига кўра, умумий майдони 5,1 гектар бўлган мазкур ҳудудда бугун кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳудудда бино ва иншоотлар, коммуникация тармоқлари мавжуд бўлиб, турли лойиҳалар бўйича ишлаб чиқариш ускуналарини ўрнатиш, пардозлаш ва ишга тушириш муддати 2018 йилнинг биринчи чорагига белгиланган.
Бу ерда иш бошлайдиган кичик корхоналарда пластмасса маҳсулотлари, энергиятежамкор лампалар, трансформатор подстанциялари, тикув ва трикотаж маҳсулотлари, замонавий мебел каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. 17 корхонада 400 дан ортиқ иш ўрни яратилади.
Мавзуга оид
13:34 / 03.07.2026
Тбилисида Ўзбекистон элчихонаси очилади
12:25 / 03.07.2026
Шавкат Мирзиёев Грузия қаҳрамонлари ёдгорлигига гулчамбар қўйди
22:03 / 02.07.2026
Шавкат Мирзиёев Гуржистоннинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди
21:12 / 02.07.2026