Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Туркия иқтисодиётидаги барча ёмон нарсалар ортда қолганини айтди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркия иқтисодиётида "барча ёмон нарсалар ортда қолганини" таъкидлаб ўтди, деб хабар бермоқда Hurriyet нашри.
Унинг айтишича, мамлакат иқтисодиётида, жумладан мамлакат эскпорти ва унинг ичидаги истеъмол борасида яхши ўзгаришлар юз берган.
"Туркияга экспорт 5 ой ичида ўтган йилга нисбатан экспортчиларимизнинг ажойиб ютуқлари эвазига 8,9 фоизга ошган", деб айтди Эрдўған.
Эрдўғаннинг айтишича, экспорт Туркия ялпи ички маҳсулоти ўсиши учун яна "мотор"га айланди, ваҳоланки ЯИМ охирги 5 чоракдан бери секин-аста камаяётган эди.
"Мен ёмон нарсаларни ортда қолдирганимизга ишонаман. Биз барча соҳаларда барқарор ўсишни намойиш қилмоқдамиз", деб таъкидлаб ўтди президент.
У, шунингдек, мамлакатда жорий февраль ойидан бошлаб 1,2 млн га яқин янги иш ўрни яратилганини қўшимча қилиб ўтди.
Мавзуга оид
09:51 / 06.05.2026
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
09:39 / 06.05.2026
Халқаро қидирувдаги Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
07:44 / 05.05.2026
Туркияда яшаш рухсатномаси учун тўлов миқдори ошгани рад этилди
19:44 / 25.04.2026