Жаҳон | 20:53 / 19.06.2017
6702
1 дақиқада ўқилади

Елисей майдонида полицияга ҳужум қилинди

Париж марказида, Елисей майдонида номаълум шахс автомобили билан полициячилар микроавтобусига келиб урилди.

Ушбу ҳодисадан кейиноқ ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари махсус амалиёт бошлашган. Улар Мариньи театрини ўраб олишган ва одамларни эвакуация қилишган. Шунингдек, Рон-Пуэн майдонига қадар йўл ёпиб қўйилган.

Микраавтобусга келиб урилган автомобиль ҳайдовчиси олинган жароҳатлар туфайли жон берган. Унинг шахси аниқланди: полиция маълумотига кўра, 33 ёшли бу шахс терроризмга алоқадорлиги гумон қилинувчиларнинг «S рўйхати»да бўлган. Унинг автомобилидан газ баллони, Калашников автомати, тўппонча ва ўқдонлар топилган.

Париж прокуратураси террористик ҳужум ҳолати бўйича жиноий иш очган.

Мавзуга оид