Porsche Ле-Манда 19-ғалабани жуда ноодатий тарзда қўлга киритди
Porsche жамоаси «Ле-Манда 24 соат» пойгасининг умумий жадвалида 19-маротаба ғалаба қозонди. Бу ҳақда марка матбуот хизмати хабар берган.
Бу жамоа учун қаторасига қўлга киритилган учинчи ғалаба бўлди. Пилотлар Эрл Бамбер (Янги Зеландия), Тимо Бернхард (Германия) ва Брендо Хартли (Янги Зеландия) Porsche 919 Hybrid гибридли болидларини бошқаришди. Автомобиль қуввати 500 от кучига тенг бензинли двигатель ва 400 от кучилик электр мотор билан жиҳозланган, барча ғилдиракларга узатма бор ва соатига 320 километр тезликка чиқиши мумкин. Ғалаба олд узатма ишдан чиққанига қарамай қўлга киритилди, уни таъмирлаш учун бир соатдан кўп вақт кетган.
«Porsche Ле-Манда кетма-кет уч бор зафар қучиб, ўз орзусини ҳаётга татбиқ этди. Ҳамда бу учинчи ғалаба жуда ноодатий тарзда қўлга киритилди. Мен Porsche жамоаси узоқ вақт таъмирдан сўнг ҳам курашни давом эттирганидан фахрланаман. Бу муваффақият учун E-Performance кучли концепцияси ва инновацион гидридли технологияга раҳмат дейишимиз керак», - дея таъкидлаб ўтди Porsche AG бошқарувининг тадқиқотлар ва ишланмалар учун жавоб берадиган аъзоси Михаэль Штайнер.
Мавзуга оид
14:06 / 26.10.2024
Porsche қимматбаҳо қаҳва машинаси ва қаҳва майдалагични тақдим этди
19:21 / 27.02.2024
Porsche билан ҳамкорликдаги 2699 евролик букламафон ва AIʼга интеграциялашган Magic 6 Pro — Honorʼдан янги гаджетлар
15:41 / 11.05.2023
“Иккитаси бирда”: Bentley’дан Porsche’гача — йўлтанламас спорткарлар (фотожамланма)
15:37 / 14.12.2019