Жамият | 19:13 / 19.06.2017
8144
2 дақиқада ўқилади

Юнусободда ўғирлик фош этилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2017 йилнинг 16 июнь куни тахминан соат 13:10ларда Дониёр Ишназарович Эрназаров ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Юнусобод тумани ҳудудида фуқаро Шуҳрат Раҳимовнинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) «Changan» русумли автоулови салонидан баҳоси 1.250.000 сўмлик «Artel» русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтда, ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Юнусобод тумани ИИБ ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга олинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан, Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.

Мавзуга оид