21:36 / 20.06.2017
16384

Ўз футболчисига бош билан зарба берган испаниялик мураббий ишдан кетди

Сегунда иштирокчиси бўлмиш «Уэска» клуби бош мураббийи, ўз футболчиларидан бирига ўйин вақтида бош билан зарба берган Хуан Антонио Анкела клубни тарк этди. Бу ҳақда «Уэски» матбуот хизмати хабар тарқатган.

Ушбу мураббий Примерага ўтиш ўйинлари доирасида «Хетафе»га қарши кечган ўйин (0:3) вақтида, 55-дақиқада футболчилардан бирини захирага олган, футболчи эса бундан қаттиқ норози бўлганди. Натижада мураббий унинг олдига бориб, унга бош билан зарба берган, клуб ходимларининг аралашуви муштлашувнинг олдини олганди.

Каталон клуби сайтида айтилишича, Хуан Антонио Анкела кейинги мавсумда у клубда ишламайди. У шартномани узайтиришни истамаган. 21 июнь куни клуб раҳбарияти матбуот анжумани ўтказади ва истеъфо ҳақида расман эълон қилади.

Top