Спорт | 03:08 / 16.03.2021
11824
2 дақиқада ўқилади

Ла Лига. «Барселона» аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этиб 2-ўринга қайтди, Мессида дубль

Фото: Twitter/LaLiga

Испания чемпионатининг 27-туридан ўрин олган сўнгги ўйинда «Барселона» ўз уйида «Уэска» устидан ишончли ғалабани қўлга киритди. Месси (2та) ва Гризманнинг суперголлари, Мингесанинг дебют тўпи каталонияликларга 3 очко тақдим этди. Ягона жавоб голи Рафа Мир ҳисобига ёзилди. 

«Барса» очколарини 59тага етказиб, 2-ўринга қайтди ва пешқадам «Атлетико» (63) билан ўртадаги фарқни 4 очкогача қисқартирди. «Уэска» 20 очко билан сўнгги поғонада қолди. 

Ла Лига, 27-тур

Барселона — Уэска 4:1
15 март, «Камп Ноу»
Голлар: Месси (13, 90), Гризманн (35), Мингеса (53) — Мир (45+4, пенальти).
Барселона – тер Стеген, Альба, Мингеса, Лангле, Дест (Мориба, 69), Бускетс, де Йонг (Араухо, 63), Педри (Пуч, 85), Дембеле (Брэйтуэйт, 85), Месси, Гризманн (Тринкау, 69). 
Уэска – Альваро Фернандес, Галан, Инсуа (Вавро, 78), Сиовас, Маффео (Педро Лопес, 78), Думбия (Сеоане, 60), Микель Рико, Феррейро (Онтиверос, 78), Пулидо, Рафа Мир, Дани Эскриче (Серхио Гомес, 60).b

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид