Афғонистон билан юксак даражали учрашувлар кутилмоқда
Халқаро Пресс-клубнинг 21 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишида журналистлар Ўзбекистон Президентининг Туркманистон ва Қозоғистон мамлакатларига бир неча маротаба боргани, бироқ Тожикистон ҳамда Қирғизистонга ташриф буюрмагани сабабларига қизиқиш билдиришди. Тадбирда қатнашган "Кун.уз" мухбири шу ҳақида маълум қилди.
Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг сўзларига кўра, ҳозирда янгиланган ташқи сиёсат доирасида барча мамлакатлар билан тезкор алоқалар йўлга қўйилмоқда. Сафоев барча мамлакатлар билан иқтисодий, маданий-гуманитар, хавфсизлик ва экология каби масалаларда ҳамкорлик алоқалари давом эттирилишини таъкидлади ва бу халқаро ҳамжамият томонидан ижобий баҳоланаётганини маълум қилди.
Нафақат Тожикистон ва Қирғизистон, бу рўйхатга яна бир давлат - Афғонистонни ҳам қўшиш керак, деди у.
"Афғонистон - биз учун қўшни мамлакат, минтақанинг бир қисми. Шу боис ҳам Президент Шавкат Мирзиёев бу мамлакат билан алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Афғонистон бўйича Президентнинг махсус вакили тайинлангани ушбу мамлакатга қаратилаётган эътиборнинг яққол исботи бўла олади. Яқинда Ўзбекистон делегацияси Афғонистонга бориб қайтди. Аниқ қадамларга умид бор, шу жумладан юксак даражали учрашувлар масаласида ҳам. Юқори даражали алоқалар аллақачон йўлга қўйила бошланган", - деди Сенат раисининг биринчи ўринбосари.
Содиқ Сафоев юқорида номлари қайд этилган мамлакатларга Президентнинг ташриф муддатлари ноаниқлиги, улар дипломатик йўллар орқали мувофиқлаштирилишини қўшимча қилди.
Мавзуга оид
17:13 / 25.12.2024
Ўзбекистон Афғонистон аҳолисига инсонпарварлик ёрдами ва «Саломатлик» поездини жўнатди
17:10 / 25.12.2024
Покистон Афғонистондаги нишонларга ҳаводан зарба берди
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024