Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Газпром» Қирғизистоннинг газлаштирилишига 100 млрд рубль киритмоқчи
Россия президенти Владимир Путин «Газпром» компанияси яқин йилларда Қирғизистоннинг газ тақсимлаш тизимига 100 млрд рубль киритмоқчилигини маълум қилди. Бу ҳақда Кремль сайтида маълум қилинди.
“Газпром”нинг Қирғизистон газ тақсимлаш тизимини модернизациялаш учун киритадиган инвестициялар ҳажми яқин йилларда 100 млрд рублни ташкил қилади, натижада мамлакатнинг газлаштирилиш даражаси жорий 22 фоиздан 60 фоизгача ўсиши керак. Қирғизистоннинг иқтисодий ривожланишига Россияда ишловчи фуқароларининг пул ўтказмалари муҳим улуш қўшади”, деб айтди Путин.
Аввалроқ Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Россия ва Қирғизистон молия вазирлари Бишкекнинг Россия олдидаги барча қарзлари кечиб юборилиши ҳақидаги баённома билан ўзаро алмашганларини маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026