Жамият | 14:05 / 21.06.2017
22736
1 дақиқада ўқилади

Пойтахтда яна бир фоҳишахона аниқланди

2017 йилнинг 18 июнь куни тахминан соат 22:00 ларда, ўтказилган тезкор тадбир давомида, Умаров Бекзод Валиевич, Шарипов Аббос Ваҳидович ва Файзуллаев Аброр Ҳакимовичлар (анкета маълумотлари ўзгартирилган) Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 40.000 сўм пул эвазига фуқаро «Ф» ва «Ш» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлари аниқланган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 3-қисми (бир гуруҳ шахслар томонидан фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид