Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон парламенти терроризм учун фуқароликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тасдиқлади
Қозоғистон парламенти сенати депутатлари сешанба куни террорчилик фаолияти учун фуқароликдан маҳрум этишни назарда тутган қонун лойиҳасини якуний ўқишда тасдиқлашди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Хабарга кўра, фуқароликни ўта оғир террорчилик жиноятлари ва Қозоғистон миллий манфаатларига оғир зарар етказилган тақдирда маҳрум этиш кўзда тутилган.
Хусусан, буларга геноцид, айирмачилик фаолияти, экстремистик гуруҳни ташкил этиш, унга раҳбарлик қилиш ёки унинг фаолиятида иштирок этиш киради.
Эндиликда ҳужжат Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев томонидан имзоланиши керак.
Мавзуга оид
17:00 / 31.03.2026
Исроил парламенти «терроризм»да айбланган фаластинликлар учун ўлим жазоси киритди
14:41 / 31.12.2025
Актёр Жорж Клуни ва унинг оиласи Франция фуқаролигини олди
13:14 / 18.11.2025
Россияда собиқ бош вазир Касянов "террорчилар" рўйхатига киритилди
16:11 / 12.11.2025