Ўзбекистон ва Россия велосипед спорти федерациялари ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашди
Кейинги пайтда Ўзбекистон велосипед федерацияси раҳбарияти томонидан халқаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида қатор лойиҳалар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилмоқда, деб хабар берди Кун.uz’га Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси.
Хусусан, куни кеча федерация раҳбарияти Москва шаҳрида Россия велосипед спорти федерацияси раҳбарияти билан учрашиб, истиқболдаги режалар билан боғлиқ қатор масалалар юзасидан ўзаро келишиб олдилар.
Учрашувда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси ўринбосари Козимхўжа Ўринбойхўжаев, Федерация ижрочи директори Рустам Нуртдинов ва Россия велосипед спорти федерацияси Бош директори Юрий Кучерявий, Россия велосипед спорти федерацияси Раёсати аъзоси Сергей Никитенколар иштирок этишди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Россия велосипед спорти федерацияларининг икки томонлама манфаатли ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
“Меморандумда икки томонлама хамкорликни мустаҳкамлаш, ҳамкорликни ривожлантириш ва дўстона муносабатларни ўрнатиш, велоспорт соҳасида ўзаро қизиқиш ва тушунишни янада мустаҳкамлаш, ўқув-машғулот йиғинлари ўтказиш, малака ошириш, тажриба алмашишни йўлга қўйиш масалалари кўрилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Россияда машғулотлар ўтказиш юзасидан қарорлар тасдиқланди”, - дейди Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ижрочи директори Р.Нуртдинов.
Мавзуга оид
22:34
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:16
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
20:13
Россияда жазо ўтаётган Ўзбекистон фуқароларининг вояга етмаган фарзандлари ватанга қайтарилди
18:22