Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Сурияга ҳарбийлари юборилиши борасида ўз позициясини билдирди
Қозоғистон ўз ҳарбий хизматчиларини Сурияга юбориш бўйича ҳеч ким билан музокаралар олиб бораётгани йўқ. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ раҳбари Қайрат Абдураҳманов журналистларга маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, "Суриядаги ҳарбий ҳаракатлардан холи тўртта ҳудуддаги хавфсизлик ва самарадорликни таъминлаш масаласи айни дамда Остона жараёни кафил-давлатлари ихтиёридадир (Россия, Туркия, Эрон – таҳ.). Улар бу ва бошқа масалаларни Остонада 4-5 июль кунлари бўлиб ўтадиган учрашувда муҳокама этади".
"Бизнинг давлат учун тинчликпарвар кучларимизни дунёдаги исталган қайноқ нуқтага юбориш имкониятини кўриб чиқишда БМТ ХК резолюцияси ва бутунжаҳон ташкилотининг тегишли мандати бор экани жуда муҳим талабдир", - дея маълум қилди Абдраҳманов.
Вазирнинг сўзларига кўра, Қозоғистон манфаатдор томонларга учрашув учун жой тақдим этиб, Сурия инқирозини ҳал этиш жараёнига ҳисса қўшмоқда.
Аввалроқ Туркия президенти вакили Иброҳим Қалин Россия Суриядаги ҳарбий ҳаракатлардан холи нуқталарга Қирғизистон ва Қозоғистондан ҳарбийларни жўнатиш таклифини илгари сургани ҳақида гапиргани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026