Жаҳон | 19:01 / 23.06.2017
6548
1 дақиқада ўқилади

Навальнийни Россия президентлиги учун қўллаш штабларининг ташкил этилиши ноқонуний, деб аталди

Фото: РИА "Новости"

Алексей Навальнийни Россия президенти лавозими учун номзод сифатида қўллаб-қувватлаш бўйича штабларнинг ташкил этилиши сайлов кампанияси доирасидан ташқарида ва қонунан эмас. Бу ҳақда РИА Новости Россия Марказий сайлов комиссиясига асосан хабар берди.

Шунингдек, МСК баёнотида айтилишича, Россия президенти сайловлари бўйича ҳеч қандай расмий сайлов кампанияси ҳозирча ўтказилмаяпти, номзодларни декабрь ойидан илгари суриш мумкин бўлади.

Россия МСК шундай баёнотни “РФ МСКга баъзи жисмоний шахслар томонидан “президентликка номзодлик” бўйича гўёки сайлов кампанияси ўтказаётгани борасида келиб тушган мурожаатлари туфайли берган.

"Айни дамда Россия президентлиги сайловлари бўйича ҳеч қандай расмий сайлов кампанияси ўтказилмаяпти. Навбатдаги президентлик сайловлари 2018 йилнинг мартида бўлиб ўтиши керак. Сайловларни белгилаш ҳақидаги қарор 2017 йилнинг декабрида қабул қилинади", - дейилади баёнотда.

Мавзуга оид