Жаҳон | 10:45 / 23.06.2017
17353
1 дақиқада ўқилади

Россия ҲДФ ИШИДнинг Суриядаги объектларига ракета зарбалари берди

Россия ҳарбий-денгиз флотининг «Адмирал Эссен», «Адмирал Григорович» ҳарбий кемалари ва «Краснодар» сувости кемаси ИШИДнинг Суриядаги объектларига зарба берди.

Бу ҳақда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига асосланиб хабар бермоқда.

Хабарга кўра, зарбалар «Калибр» қанотли ракеталари ёрдамида берилган. Камида 6 та ракета учирилгани айтилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид